Apple ўз смартфонларида тезкор хотирани тозалаш шарт эмаслигини, бу ишни керакли пайтда тизим автоматик равишда қилишини таъкидлаб келади. Бироқ фойдаланувчилар айфон “оперативка”сини ўзлари истаган пайтда тозалашни маъқул кўришади. YouTubeда iReviews никли видеоблогер тезкор хотирани тозалашнинг осон усулини топди.

Фото: The Verge
Маълум бўлишича, стандарт “Камера” иловасини ўчириб-ёққанда iPhone тезкор хотираси автоматик равишда тозаланар экан. Бу усулдан фойдаланиш учун шунчаки “Камера”ни очиш, кейин эса уни очиқ турган иловалар менюсидан ўчириш кифоя!
Гувоҳи бўлаётганингиздек, влогер “Камера”ни очиб, бутунлай ўчирганида тезкор хотирадаги бўш жой ҳажми кескин ошган. Демак, сиз ҳам бу усулни синаб кўришингиз ёки iPhone ишлатадиган яқинларингизни бохабар қилишингиз мумкин.