Lenovo дунёдаги биринчи 12 Гб “оперативкали” смартфонни ишлаб чиқарди

Рамкасиз дисплейга эга Z5 Pro GT номли слайдер шаклидаги смартфон Snapdragon 855 флагман процессори асосида қурилган.  Пекинда тақдим қилинган янги мобиль қурилма дунёдаги илк 12 гигабайт оператив хотира модулига эга смартфон бўлди. Ўз навбатида, янги қурилманинг доимий хотираси ҳажми рекорд 512 Гбга тенг.

Сурат: Engadget

Z5 Proнинг корпуси оч қизил металл рамка билан ўралган бўлиб, смартфоннинг орқа панели углерод толадан ясалган. Телефоннинг қолган техник кўрсаткичлари кеча тақдим этилган Z5 Pro смартфони билан бир хил: 6,39-дюймовли AMOLED-дисплей (2340х1080 пиксел), асосий қўш камералар (16 + 24 мп) ва икки олд камера (16 + 8 мп).

Телефон 3350 мАс батареядан қувватланади, Шунингдек, ускунада NFC-чип “наносимкалар” учун икки слота, қулоқчинлар учун 3,5-мм аудионуқта ҳам мавжуд. Engadget нашрининг ёзишича, сўзлашув динамиги икки олд камера ўртасида жойлашган, шу сабабли ҳам ҳар сафар қўнғироқ қилиш олдидан экранни пастга тушириш зарур бўлади.

Z5 Pro GTнинг сотувлари Хитойда кейинги йилнинг 24 январидан бошланади. Телефоннинг З Гб оператив ва 128 Гб доимий хотирага эга бўлган версияси 2698 юанга ($390), 12/512 Гблик топ-версияни эса 4398 юан, ёки $640 атрофидага олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар дунёдаги энг катта оператив хотирали телефонлар Xiaomi Black Shark 2 ва Oppo Find X моделлари эди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!