Levi’s ва Google “ақлли” курткани сотувга чиқарди (видео)

Кўпчиликка жинси шимлари билан таниш Levi’s ширкати Googleнинг инновацион ишланмалар бўлими билан ҳамкорликда смартфон қўнғироқларига жавоб бериш, навигацияни бошқариш, СМС жўнатиш ва мусиқани бошқариш функцияларига эга бўлган смарт-курткани сотувга чиқарди.

Commuter Trucker Jacket деб номланувчи ушбу либос оддий жинси куртка кўринишга эга бўлиб, унинг чап билак қисмига тач-сенсор ўрнатилган. Фойдаланувчининг ҳаракатларини сезувчи махсус платформа олинган буйруқларни Bluetooth орқали смартфонга етказади.

Хабар қилинишича, куртка ҳозирда iPhone 6 ва Appleнинг шундан кейин чиқарган смартфонлари (iOS 10 ва ундан юқори) ҳамда Android-қурилмалар билан бирга ишлай олади.

Курткани ҳатто ювиш ҳам мумкин, лекин бундан олдин унга тикилган Bluetooth-узатгични олиб қўйиш зарур.

27 сентябрдан бошлаб смарт-курткани Levi’sнинг онлайн-дўконидан $350га сотиб олиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!