LG ғаройиб дизайндаги смартфон яратди

Афтидан, LG компанияси ўз смартфонларининг нафақат тузилиши, балки дизайни юзасидан ҳам тажрибалар ўтказиш ниятида. Флагман бўлган Velvet смартфондан сўнг янги LG K92 5G моделини ана шундан қурилмалардан бири дейиш мумкин.

Телефондаги энг ўзига хос жиҳат – асосий камера модулларининг кўринишидир. Улар худди пуфакларга ўхшаб кетади. Бунинг устига, камералар турли рангларда яратилган. Улкан ёритиш чироғи ҳам телефон дизайнига ўзига хослик бағишлаган.

Қайд этиш зарурки, ушбу модель американинг Cricket оператори учун эксклюзив тарзда етказиб берилади. Смартфоннинг нархи маълум қилинмаган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!