LG деярли “синдириб бўлмас” смартфон ишлаб чиқарди

Жанубий Кореянинг LG компанияси Q52 номли американинг MIL-STD-810G ҳарбий стандарти бўйича ҳимояланган смартфонни тақдим этди.  Смартфонга IPS технологияси бўйича тайёрланган 6,6 дюймли HD+ дисплей ўрнатилган. Қурилма MediaTek Helio P35 процессори асосида 4 ГБ оператив ва 64 ГБ ички хотира билан биргаликда ишлайди. Асосий камералар тўртлиги 48, 8, 2 ва 2 Мпли модуллардан иборат. Экран остига яширинган селфи-камера 13 Мплик. Моделга 4000 мАслик аккумулятор ўрнатилган.

Қурилмада Wi-Fi, Bluetooth 5.0, NFC модуллари ва USB-C разъеми ҳам бор. Смартфон 300 доллардан сотувга чиқади. Ширкатнинг маълум қилишича, LG Q52 смартфонига на сув, на чанг ва на қаттиқ силкиниш ва урилишлар зарар бера олмайди.

получил

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!