LG герметик корпусли ҳимояланган смартфонни тақдим этди

LG Electronics компанияси Жанубий Корея бозорида юқори даражада ҳимояланган LG Q9 смартфонини тақдим қилди. Қурилма IP68 ва MIL-STD 810G стандартлари бўйича сертификатланган бўлиб, кучли зарба, полга тушиб кетиш, чанг-тўзон ва сув тагида ишлаш каби хусусиятларга эга. Телефон 6,1-дюймли дисплейга эга бўлиб, унинг сиғими 3120 х 1440 пикселга тенг (19,5:9).

Қурилманинг ҳисоб-китоб ишлари биркристалли тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 821 процессори жавоб беради. Бу ишда унга Adreno 530 график блоки кўмаклашади. Оператив ва доимий хотира ҳажми навбати билан 4 ва 64 Гбайт. Бу ҳажмни 2 Тбайтгача сиғимдаги microSD карта билан кўпайтириш мумкин.

Смартфоннинг асосий камераси 16-мегапикселли, фронталь камера — 8-мегапикселда ишланган. Қурилмада Wi-Fi 802.11ac (2,4 и 5 ГГц) ва Bluetooth 5.0 LE алоқа модуллари, бармоқлар сканери, GPS, NFC модуллари, FM-тюнер ва USB Type-C 3.1 порти мавжуд.

Телефон 3000 мАс қувватли аккумуляторда ишлайди. Уни тезкор зарядлаш имкони мавжуд. LG Q9 Android 8.1 Oreo операцион тизими бошқарувида ишлайди. Унинг қалинлиги 7,9 мм, оғирлиги 159 граммаг тенг.

Жанубий Корея бозорида LG Q9 499 400 корейс вони (444 АҚШ доллари атрофида) нархда сотилади. Смартфон уч рангда ишлаб чиқарилган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!