LG компанияси янги шаффоф дисплейлар ишлаб чиқарди

LG ширкати янги OLED-дисплей дисплейини намойиш қилди ва ушбу қурилмалардан қандай фойдаланишингиз мумкинлигини кўрсатиб берди. Янги дисплейларнинг шаффофлиги 40%ни ташкил қилади. Шаффоф телевизордан ресторанларда официант билан мулоқот қилиш учун фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, унинг ёрдамида меню орқали буюртма бериш ҳам мумкин.

LG, шунингдек, шаффоф ОЛEД дисплей керак бўлмаганда юқорига яшириб қўйиладиган махсус рамкани ҳам ишлаб чиқди. Динамиклар тўплами билан жиҳозланган рамка карнай сифатида ишлатилиши мумкин.

55 дюймли шаффоф OLED-дисплей одатдаги ойна ўрнида метро вагонларига ҳам ўрнатилиши мумкин. Йўловчилар унда об-ҳаво прогнозлари, янгиликлар ва саёҳат маълумотларини томоша қилишлари ёки турли манзаралардан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Янги хусусият бундай телевизорларни турли хил жойларда, жумладан, автомобилларда, самолётларда ва ақлли биноларда фойдали қилади

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!