LG учта янги смартфон тақдим этди

LG компанияси LG W11, LG W31 ва LG W31+ номли смартфонлар сотувга чиқаврилишини маълум қилди. Бир бирига яқин характеристикаларга эга бўлган қурилмалар асосан камералар ва хотира ҳажми билан фарқланади.

Юқоридаги бюджет телефонлар 6,52-дюймли HD+ тиниқлигидаги FullVision IPS дисплейлар билан жиҳозланган (20:9). Қурилмалар Android 10 ОТ бошқарувида ишлайди. Телефонлар бир кристалли Helio P22 тизими, 4000 мА•соатлик аккумулятор ва 8-мегапикселли олд камераларга эга.

LG W31 ва W31+ моделларининг учталик камераси 13-мегапикселли асосий, 5-мегапикселли кенгбурчакли ва 2-мегапикселли қўшимча модуллардан иборат. LG W11 моделида 2та камера бор холос (13 ва 2-МП). Ушбу телефонларда бармоқ излари сканери мавжуд эмас. Бу опция LG W31 ва W31+ моделларида мавжуд.

LG W11 модели (2/32 ГБ) 130 долларга, LG W 31 (3/64 ГБ) 150 долларга, LG W31+ эса (4/128 ГБ) 160 долларга баҳоланди.

Манба: Gizmochina

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!