LGнинг мобиль бизнеси россияликлар қўлига ўтиши мумкин

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси LGнинг мобиль телефонлар бўлимига қизиқиш билдирди, деб ёзади The KoreaTimes нашри. Маълумки, ширкатнинг ушбу бўлинмаси бир неча йилдан бери зарар билан ишламоқда. LG ўтган йили дунё бўйлаб атига 24,7 миллион дона смартфон сотган ва жаҳон бозорида тўққизинчи ўринни эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ LGнинг мобиль телефонлари бўлинмасини олишга вьетнамнинг Vingroup номли ширкати даъворгарлик қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ширкатнинг VinSmart номли бўлими Вьетнамда смартфонлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!