Меҳнат мигрантлари махсус мобиль илова ишлаб чиқилди

Россия Федерациясида чет эл ишчи кучининг етишмовчилиги сабабли Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистондан меҳнат мигрантларини жалб қилишнинг янги механизми жорий этилди. «Қўлда бошқариш» тартибида ишлайдиган янги механизмга кўра, эндиликда қурилиш компаниялари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Россия Қурилиш вазирлигига мурожаат қилади.

Шу муносабат билан, хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясида қулай рўйхатдан ўтиши ва солиқ тўлаши учун «МИГРАНТ СЕРВИС» мобиль иловаси ишлаб чиқилди.

Ушбу дастурдан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга бораётган фуқароларнинг фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Мобиль илованинг ўзбек тили версияси ҳам мавжуд. Дастурни шу ердан юклаб олиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!