MediaTekнинг флагман 5G-процессорида ишловчи смартфонлар рўйхати

Май ойида MediaTek компанияси ўзининг янги флагман процессори Dimensity 900 5G чипини расман тақдим қилган эди. Бугунда ушбу чипсет учта смартфонга ўрнатилган. Булар: Honor X20, Oppo Reno 6 ва Honor 50 SE моделларидир.

Платформага 2,4 ГГцгача частота ва ARM Cortex-A55 олти ядродан ташкил топган 8-ядроли марказий процессор ўрнатилган бўлиб, 2 ГГцгача чатотада ишлайди. Графика учун ARM Mali-G68 MC4 тезлашгичи, сунъий интеллект фаолиятига ажратилган APU тизими жавоб беради. Бундан ташқари, оператив хотира учун LPDDR5 ва UFS 3.1 тезкор стандарти ҳам қўллаб-қувватланади.

Dimensity 900 чипсетига New Radio 5G модеми ўрнатилган, у 6 ГГцгача чатоталар, SA ва NSA режимлари, сигнални кодлашнинг 2×2 MIMO тартиби, шунингдек, Wi-Fi 6 ва Bluetooth 5.2ни ҳам қўллаб-қувватлайди. Тасвирларни қайта ишлаш учун (ISP) Imagiq 5.0 тизими жавоб бериб, у 108 МП камералар ва HDR 4K-видео ва тўртта объективга бирданига суратга олишни таъминлайди.

MediaTek Dimensity 900 ўрнатилган илк смартфонлар жорий йил учинчи чоракда сотувга чиқарилади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!