Meizu 18 Prо Apple ва Samsung флагманларидан яхши суратга оладими?

Тармоқ нашрларининг ёзишларича, Meizu 18 Pro модели мураккаб шароитларда iPhone 12 Pro Max, Samsung Galaxy S21 Ultra ва Oppo Find X3 Pro каби флагман смартфонлардан кўра яхшироқ суратга олади. Юқоридаги моделларда олинган расмлар солиштирилган суратлар Интернетга Meizu Technology вице-президенти Хуа Хайлянь томонидан тақдим этилган, деб ёзади “Дарё” нашри IXBT.comга таянган ҳолда.

Таъкидланишича, таҳрирланмаган суратларнинг барчаси ёруғлик кам бўлган мураккаб шароитда олинган (бир қисми — кўчада, бошқаси — бино ичида). Барча ҳолатларда тунги суратга олишнинг ихтисослашган режимидан фойдаланилган (Meizu 18 Pro’да у Dark Vision деб номланади).

Топ-менежернинг сўзларига кўра, Meizu 18 Pro’нинг кўча суратларда шовқин кам, ранглар табиий, деталлар яхши кўринган. iPhone 12 Pro Max ранглар узатишда муаммо бор, Oppo Find X3 Pro камерасида олингани эса жуда қоронғи.

Бино ичидаги суратлар мутлақо қоронғуи шароитда олинган. Маълум қилинишича, фақат iPhone 12 Pro Max ва Meizu 18 Prо бу каби мураккаб шароитда фокусни яхши ушлай олган. Шу билан бирга, тўртта кадрнинг барчасида фокус, ёрқинлик ва шовқин ўртасида уйғунлик бор.

Хуа Хайляннинг хулосасига кўра, Meizu 18 Prо рақобатчиларидан яхшироқ суратга олади. Энг камида ёруғлик кам бўлган шароитда.

Эслатиб ўтамиз, Meizu компаниясининг флагман смартфонлари – Meizu 18 ва 18 Prо моделлари шиша ва металлдан ишланган корпус, Snapdragon 888 процессори ва Samsung Galaxy S21’даги каби экранга эга.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!