Meizu энг қиммат смартфони комплектида пиёла ҳам бор

Meizu 17 Pro Kiln Art Collector’s Edition смартфони Хитойнинг таниқли керамика ишлаб чиқарувчиси Hsiao Fang компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган. Телефоннинг орқа панели керамикадан ишланган бўлиб, ранги Сун сулоласи давридаги Ru керамикасига хос оч мовий жилога эга. Ушбу рангдаги сопол идишларнинг ранги вақт ўтиши билан ўзгаради. Қизиғи, смартфон комплектида чой ичишга мўлжалланган ҳақиқий пиёла бор.

 

Meizu ширкатининг маълумотига кўра, смартфон ранги ҳам ҳақиқий керамика ранги сингари ўзгаради: корпус четлари ва камера атрофида жигарранг асос чиқиб қолади. Орт панелда дизайнернинг имзоси ҳам кўриниб туради.

Смартфоннинг техник характеристикаларига келсак, у яқинда тақдим этилган Meizu 17 Proники билан деярли бир хил. Фақат янги қурилмада оператив хотира миқдори кўпроқ. Яъни Meizu 17 Pro Kiln Art Collector’s Edition 12 гегабайт оператив, 256 гегабайт флеш-хотирага эга.

Meizu 17 Pro Kiln Art Collector’s Edition’ни Хитой бозорида 25 майдан сотувга чиқади. Унинг нархи – 1400 доллар. Солиштириш учун, стандарт Meizu 17 Pro 658 доллар туради. Смартфон iPhone 11 Pro Махдан ҳам қиммат: Хитойда уни 1344 долларга сотиб олиш мумкин.

Манба

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!