Meizu M6 – хитойдан яна битта 100 долларлик смартфон

Чин-Мочиннинг Meizu ширкатининг смартфонлари қатори яна битта арзон модель — M6 смартфони билан бойиди. Янги телефонда 2,5 ГГц частотали тезликда ишловчи 8 ядроли MediaTek MT6750 процессори (Cortex-A53) Mali-T860MP4 график блоки қўлланилган. Шунингдек, телефон 4G-LTE маълумотлар узатиш функцияси ва VoLTE технологиясини ҳам қўллаб қувватлайди.

Қурилма 1280 х 720 пиксел (450 нит) тиниқликдаги 5,2-дюймли дисплейга, 3 Гб оперативн ва 32 Гб доимий хотирага эга.

Meizu M6нинг асосий камераси 13-мегапикселли бўлиб, олд камера 8-мегапикселли қилиб яратилган. Телефон 3070 мАс қувватга эга аккумулятор батареясидан қувват олади. Бундан ташқари, трубкада бармоқ излари сканери ҳам мавжуд бўлиб, ишлаб чиқарувчи маълумотига кўра, телефонни блокировкадан чиқариш учун атига 0,2 миллисекунд етакли бўлади.

Android 7.1 Nougat операцион тизимида ишловчи қурилмада иккита SIM-карта учун слот, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n (2,4 и 5 ГГц), Bluetooth 4.1 LE, GPS ва ГЛОНАСС модуллари ҳам ўрнатилган.

Кумуш, қора, пушти ва олтин рангли корпусларда яратилган Meizu M6 смартфонининг  (2 Гб/32 Гб ) баҳоси 106 доллар қилиб белгиланган. Смартфоннинг сотувлари 2017 йил 25 сентябрдан бошланиши кутилмоқда. Бир ойдан кейин модель Ўзбекистон бозорига ҳам етиб келади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!