Meizu смартфон учун ташқи кулер ишлаб чиқди

Meizu компанияси номи жуда узундан узун PANDAER 40W Miao Magnetic Ice Energy Superchargeable Back Armor дея аталган смартфонни совутишга мўлжалланган махсус кулерни тақдим этди. У нафақат мобил қурилмаларни қизиб кетишдан ҳимоя қилади, балки симсиз зарядловчи бўлиб ҳам хизмат қилади.

Meizu кулери смартфонлар ва бошқа қурилмаларга корпус ичида айлана бўйлаб жойлаштирилган магнитлар ёрдамида бириктирилади, бу эса ишончли ушлашни кафолатлайди. Металл корпус ва радиатор туфайли у мобил гаджетни тезда совутади. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, у секундига 6000 оборотгача тезликда айланади ва смартфон ичидаги ҳароратни бир дақиқада Цельсий бўйича 20 даражага камайтиришга қодир.

Аксессуар, шунингдек, 40 ваттлик симсиз зарядловчи сифатида ишлайди. Бироқ, бундай кўрсаткичларни фақат Meizuнинг ўзидаги смартфонлардан олиш мумкин. Қолган қурилмаларни эса фақат 15 ваттгача бўлган қувватда зарядлаш мумкин. Қизиғи, ишлаб чиқарувчи қувват манбаига уланмасдан офлайн режимда ишлаши учун совутгичнинг ўзида батарея бор ёки йўқлигини аниқламаган.

Meizu веб-сайтида янги қурилма 47 доллар нархда таклиф қилинмоқда.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!