Meizuнинг янги илғор модели 5G стандартида ишлай олади

Куни кеча бўлиб ўтган тақдимсот маросимида Meizu компания ўзининг янги флагман смартфони – Meizu 17ни оммага тақдим этди. Қурилма 6,6-дюймли Samsung Super AMOLED дисплейга эга бўлиб, экран атрофидаги рамкалар билинар билинмас. Экран телефон юзасининг 92,2% эгаллаган. Бармоқ излари сканери дисплей остига жойлаштирилган.

20-Мпли фронтал камера диплейнинг юқори ўнг бурчагига яширилган. Камера ишга туширилганда у ёниб-ўчиб сигнал беради.

Телефонда ҳисоб-китоблар учун Snapdragon 865 5G процессори, 8 ГБ оператив ва 128 ёки 256 ГБ доимий флэш-хотира (UFS 3.1) жавоб беради. Meizu 17 mSmart 5G технологияси билан кучайтирилган бўлиб, бунда антенналар 5G тармоқларида барқарор ишлашни таъминлайди.

Қурилманинг асосий камераси 64-мегапикселли Sony IMX686 датчигига эга. Шунингдек, қўшимча 12 Мп телевик, 5-Мп макрокамера ва 8-Мпли 118 градусли кенгбурчакли камера ҳам бор.

Meizu 17га 4500 мА•с сиғимга эга аккумулятор ўрнатилган. Унинг 30 Втли зарядлаш тизими орқали тезкор қувватлаш мумкин (ярим соатда 56%гача. Смартфон NFC модулига ҳам эга.

Meizu 17 бозорга 11 майдан бошлаб 523 ва 565 долларлан сотувга чиқади. Кўп эҳтимоли билан смартфон Ўзбекистон бозорида ҳам сотилади.

Манба: GizChina

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!