Mercedes осиёликларга янги электросамокат яратишда ёрдамлашди

Xiaomi ширкати Xiaomi Mi Scooter Pro 2 электросамокатининг янги версияси Mercedes автомобилсозлик концерни билан бирга яратилганини маълум қилди. Аниқроғи, скутерни ишлаб чиқишда Mercedes AMG Petronas Motorsport немис жамоаси қатнашган.

Mi Scooter Pro 2га 300-ваттли двигатель ўрнатилган бўлиб, скутер бир зарядда 45 км масофани босиб ўтади, унинг максимал тезлиги 25 км/соатга етиши мумкин. Самокат 20 даража қияликдаги баландликка чиқа олади. Скутерда ЖК-экран бўлиб, унда тезлик, қолган қувват миқдори, босиб ўтиш мумкин бўлган масофа кабилар кўриниб туради. Самокатнинг оғирлиги 14 кгдан зиёд.

Фаралар қуввати 2 Втга тенг, у 10 метргача йўлни ёритади. Буклама констукцияга эга Xiaomi Mi Scooter Pro 2 Европада 599 евродан сотилмоқда. Солиштириш учун, Тошкентда хитой электросамокатларини 300 доллардан бошлаб сотиб олиш мумкин. Масалан, Xiaomi m365 Milja скутери 600 доллардан сотишмоқда.

Манба: Gizchina

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!