Microsoft Нью-Йоркда текинга музқаймоқ тарқатди

Microsoft компанияси янги Windows 11 операцион тизимининг чиқиши муносабати билан Mikey Likes It Ice Cream ширкати билан ҳамкорликда ўз музқаймоқлариниг (чекланган сонда) чиқариб, Нью-Йорк шаҳрининг марказида уларни текинга одамлар орасида тарқатди. Бу ҳақида The Verge нашри хабар қилди.

Bloomberry деб номланган музқаймоқ Microsoft ширкатининг Windows ОТдаги илк дисплей обойларини ёдга солади. Шунингдек, америка ширкати Таймс-сквердаги реклама экранларини ҳам безаган.

Эслатиб ўтамиз, Microsoft 5 октябрда Windows 11 опрацион тизимини чиқарди. ОТнинг ўтган версиялари фойдаланувчилари уни Янгиланишлар марказидан юклаб олишлари мумкин.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!