Microsoft ширкати Android платформаси учун антивирус чиқарди

АҚШнинг Microsoft компанияси Android операцион тизимида ишловчи смартфонларга мўлжалланган Defender номли антивирусини тақдим қилди. Бу ҳақда ширкатнинг блогида хабар берилди.

Янги антивируснинг вазифаси – фишинг хужумларидан ҳимоялаш ҳисобланади. Яъни Defender смартон орқали киритилган пароллар, банк карталари маълумотлари ва бошқа хусусий маълумотларни ўғирлашдан ҳимоялайди. Шунингдек, ушбу илова ўз эгаларини шубҳали жўнатувчи юборган хабарлардан ва ишончсиз сайтларга киришда огоҳлантириб туради. Иловани синаб кўриш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.

Олдин хабар берилгани каби, шу кунларда Microsoft ўзининг илк андроид-смартфони – қўш экранли Surface Duo номли смартфонини сотишни бошлайди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!