Microsoft Word’га аудиоёзувни матнга айлантирувчи функция қўшилди (видео)

Microsoft компанияси Word матнлар муҳарририга аудиоёзувларни матнга айлантириш функцияси – Transcribe’ни қўшди. Бу ҳақида ширкат блогида хабар берилди. Айтилишича, янги функция нутқни бевосита унинг ёзилиши вақтида матнга айлантириши ёки юкланган файлнинг матн ҳолатдаги кўринишини акс эттириши мумкин.

Эндиликда фойдаланувчилар дастурда бирор нутқ ёзишлари ёки унга mp3, wаv, м4а ёки мp4 форматидаги аудио ва видеоёзувларни юклашлари мумкин. Тайёр матнни эса таҳрир қилиб, асосий файлга қўшса бўлади. Бунда файл 20 мегабайтдан кичик бўлиши, расшифровка қилинадиган аудиоёзув давомийлиги эса ойига 5 соатдан ошмаслиги керак.

Фойдаланувчи расшифровка қилинган матн оралаб, унинг муайян парчасига аудиоёзувда тўғри келувчи парчага ўтиши, аудиони турли тезликда тинглаши мумкин.

Янги функция ҳозирда Microsoft 365 сервиси фойдаланувчилари учун веб-версияда мавжуд ва ҳозирча фақат инглизча нутқларни матнга ўгира олади. Лекин компания бошқа тилларни кейинроқ ҳам дастурга қўшишга ваъда берган.

Шунингдек, компания функциянинг мобиль версиясини шу йилнинг охирига қадар тақдим этади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!