Microsoft яна бир марта Nokiaни сотиб олиши мумкин

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Microsoft ширкати 2021 йилда яна Nokiaни сотиб олишни режалаштирмоқда. Агар 2014 йилда америкаликлар Финляндия компаниясининг телефон бўлинмасига қизиқиш билдирган бўлса, энди улар телекоммуникация бўлинмасини нишонга олишмоқда. Бу ҳақда CCS Insight таҳлилчилари ёзмоқдалар.

Уларнинг тахмин қилишича, келгуси йилда АҚШнинг йирик технологик компанияси Nokia Networksни сотиб олади. Microsoft ва Intel эҳтимолий харидорлар деб номланган. Америкалик гигантлар телеком бизнесига қизиқиш билдирмоқда, чунки Қўшма Штатлар Huawei каби Хитой компанияларидан алоқа тармоқлари учун ускуналар етказиб беришни тақиқлайди.

Ўтган ҳафта Nokia Британиянинг энг йирик алоқа оператори ВТ билан телекоммуникация ускуналарини етказиб бериш бўйича шартнома тузди. Хитойликлар билан муомала қилишни тақиқлаш фонида Nokia бизнеси яна ривожланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда дунё телефонлар бозорининг мутлақ етакчиси бўлган Nokia ширкати Microsoft томонидан сувтекинга сотиб олингач, бир икки йил ичида бозорни бутунлай Хитой ва Жанубий Корея компанияларига бой берган эди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!