Мобиль алоқа абонентлари сони 25 млнга яқинлашди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобиль алоқа тизимига уланган абонентлар сони 24 млн. 824,3 мингтани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 %га ёки 1 млн. 598,1 мингтага ўсган.

Фото: «Телеспутник»

Шу жумладан, аҳолида 23 млн. 363,0 мингта абонентни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 % га ёки 852,2 минг абонент сонига ошган.

Мобиль алоқа тизимига уланган энг кўп абонентларга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 4,8 млн. абонент

Фарғона вилояти – 2,8 млн. абонент

Самарқанд вилояти – 2,3 млн. абонент

Андижон вилояти – 2,1 млн. абонент

Шунингдек, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, Интернет тармоғига уланган абонентлар сони қарийб 20 млн. ни ташкил этган ва ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 21,9 % га ошган.

Ҳудудлар орасида Интернет тармоғига уланганлар сони Тошкент шаҳрида (4 620,9 минг) ва Сирдарё вилоятида (505,7 минг) қайд этилган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!