Мобиль алоқа xизматлари учун акциз солиғи ставкаси пасаймоқда

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда мобиль алоқа xизматлари учун солинадиган акциз солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади. Ба ҳақида “Халқ сўзи” нашри хабар берди.

Бу ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигитомонидан эълон қилинган  «Солиқ сиёсатининг 2021 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасида кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Beeline, Mobiuz, Humans, Ucell, Uzmobile, Perfectum  ширкатлари мобиль алоқа хизматлари кўрсатади. Олдин хабар берилгани каби, мамлакатда уяли алоқадан фойдаланувчилар сони 27 млндан зиёддир. Шунингдек, Ўзбекистондаги тўрт алоқа оператори энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!