Мобиль операторлар бюджетга қанча солиқ тўлайди?

Ўзбекистондаги учта йирик мобиль операторлар: Beeline, Ucell ва Mobiuz, шунингдек, “Ўзтелеком” алоқа оператори мамлакат бюджетига энг кўп ҳисса қўшувчи 20та энг йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилди. Бу ҳақида Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2021 йилги фуқаролар учун бюджет лойиҳасида маълумот берилган.

Унга кўра, ушбу 20 йирик солиқ тўловчиларнинг 2021 йилда йирик Ўзбекистон Республикаси давлат бюджет тушумларидаги улуши 47,3%ни ташкил қилиши кутилмоқда.

Хусусан, Beeline ва Ucellнинг улуши 0,5%, Mobiuz ширкати улуши 0,2%, “Ўзтелеком” алоқа оператори улуши эса 0,5% ташкил этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Mobiuz оператори давлатга фойда келтириб ишлаётгани маълум бўлган эди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!