Мобиль телефон рақамини бошқа компанияга ўтказиш мумкин бўлади

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ, эндиликда мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида абонентга ажратилган абонент рақамини бошқа мобиль алоқа оператори билан янги шартнома тузишда сақлаш ва ундан фойдаланиш мумкин.

Масалан, агар сиз Beeline абоненти бўлсангиз телефон рақамингизни ўзгаришларсиз айнан шу кўринишда (коди билан бирга) Ucell абоненти сифатида расмийлаштиришингиз мумкин бўлади.

Ҳужжат 2020 йил 1 октябрдан кучга киради. Бироқ, бунинг учун мобиль операторлар техник жиҳатдан тайёр бўлишлари керак. Ҳозирга қадар бирон бир уяли алоқа компанияси ушбу хўзматни жорий этишга техник томондан тайёрлигини билдиргани йўқ.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!