Motorola 108-мегапикселли камерага эга смартфонни тақдим қилди

Ўзбекистонда кўплаб мухлислари бўлган Motorola ширкати Edge+ номи остида флагман смартфонини тақдим қилди. Қурилманинг асосий жиҳати – 108-мегапикселли кенгбурчакли камера бўлиб, F1,8 ўлчамдаги диафрафмага эга.

Бундан ташқари, телефонда 16-мегапикселли F2,2 диафрагмали қўшимча камера ҳам мавжуд. Учинчи камера 8-Мпли камера оптик зумга эга. Камераларда тасвирни оптик стабилизациялаш функцияси мавжуд. Телефон дисплейига жойлаштирилган селфи-камера 25-Мпли.

Motorola edge+нинг 108-Мп камерасида олинган расмлар

Motorola edge+нинг 108-Мп камерасида олинган расмлар

Motorola edge+га “шаршарали” OLED-экран ўрнатилган бўлиб, дисплей рамкага эга эмас. Бундай экранларни биз олдин HUAWEI Mate 30 Pro ва Vivo Nex 3 телефонларида кўрган эдик. Телефонда 3,5 мм аудиоразъём ҳам бор.

Motorola edge+нинг техник хусусиятлар:

  • Qualcomm Snapdragon 865;
  • 12 ГБ оператив LPDDR5 хотира;
  • 256 ГБ доимий хотира;
  • Дисплей остига ўрнатилган бармоқлар сканери;
  • 5G-тармоғида ишлаш;
  • Стереодинамиклар;
  • Wi-Fi 6, Bluetooth 5.1;
  • NFC-модуль;
  • 5000 мАс аккумулятор
  • TurboPower тзкор зарядлаш (18 Вт) имкони.

Телефон камчилиги сифатида eSIM-карта технологиясини қўллаб-қавватламаслигини айтиш мумкин. Телефонда атига битта SIM-карта слоти бор холос.

АҚШда Motorola edge+ 1000 долларга сотилади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!