Motorola арзон смартфон ишлаб чиқарди

Motorola ширкати смартфонлари орасида нархи 132 долларлик смартфон пайдо бўлди. Moto E7 деб номланган қурилмага 6.5″ HD+ дисплей (20:9), MediaTek Helio G25 процессори, 2 ГБ оператив хотира ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Телефон нам ва сувдан ҳимояланган.

Асосий камералар жуфтлиги 48-Мп модуля ва 2-Мп макро модулдан иборат. Фронталь камера – 5-Мплик. Смартфонга 4000 мАсоатлик аккумулятор ўрнатилган бўлиб, у 10 Втлик зарядка ёрдамида қувватланади.

Қурилмада Google Assistant учун махсус тагмача, microSD слоти, бармоқ излари сканери ва USB-C порти ҳам бор. Смартфон Android 10 ОТ бошқарувида ишлайди.

Moto E7 янги йилга қадар бутун дунё бўйлаб сотувга чиқади.

Манба: Android Central, Android Authority

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!