Нархини кўп йўқотмайдиган Топ-20 смартфон

Хитойнинг Huishoubao сайти вақт ўтиши билан иккиламчи бозорда ўз нархини унчалик кўп йўқотмайдиган смартфонларнинг рейтингини эълон қилди. Рейтинг асосан хитой бозорида кўп сотиладиган қурилалардан ташкил топган. Биринчи ўринни OnePlus 7Т смартфони забт этди – қурилманинг ўз қийматини сақлаб қолиш индекси 68,96га тенг, яъни ушбу моделни бир йилдан кейин ҳам олинган баҳосининг деярли 70% сотиш мумкин. Иккинчи ўринни олган Meizu 16С Pro моделида бу кўрсаткич 64,72га тенг бўлса, учинчи ўринни олган Huawei Маtе 30 5G моделида 64,05га тенглиги аниқланди.

Ўз нархини яхши сақлаб қолувчи смартфонлар ўнталигига яна Black Shark2 Pro, OnePlus 7, Nubia Red Magic 3С, Huawei Маtе 30 Pro 5G ва Asus PogPhone 2 моделлари ҳам кирди.

Қизиғи, Apple смартфонларидан кучли ўнтиаликка фақат iPhone 11 кирган (60,85 балл, 9-ўрин. iPhone 11 Pro эса 50,43 кўрсаткичи билан 19-поғонада.

Олдинроқ, iOS тизимида ишловчи қурилмалар Android-смартфонларга қараганда секинроқ арзонлашиши ҳақида хабар қилинган эди.

Сигнални яхши ушлайдиган Топ-10 смартфон

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!