Apple янги iPhone ўғриларини огоҳлантирди

Apple ширкати АҚШда яна бир бор iPhone смартфонларини ўғирлашдан ҳеч қандай наф йўқлигини исботлаб берди. Ҳар ҳолда, Қўшма Штатлар ҳудудида. Гап шундаки, яқинда қора танли Жорж Флойд исмли ёш йигитнинг ноҳақ ўлими ортидан юзага келган тартибсизликларда намойишчилар бир неча Apple Store дўконларини ҳам талаб кетишди. Дўконлардан кўплаб миқдорда iPhone смартфонлари ўғирлаб кетилган.

Шундан сўнг Apple компанияси ўғирланган iPhone смартфонларини блоклаб, қурилма экранига уни дўконга қайтариш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш чиқарди. Шунингдек, телефоннинг турган жойи кузатилаётгани, зарур ҳолда бу маълумот ҳукуматга тақдим этилиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълум қилди.

Энди “текинга” iPhone эгасига айланган шахслар смартфонни қайтириб топширишига тўғри келади!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!