Нега смартфондаги GPSни ўчириб қўйган маъқул?

Смартфонлардаги геолокация (GPS) функциясини чеклаб ёки ўчириб қўйиш фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ўзгалар қўлига тушиб қолишидан ҳимоялайди. Бу ҳақда россиянинг “Известия” нашри «Рақамли фуқаро» платформаси эксперти Владимир Гриценкога таянган ҳолда хабар қилди.

 

Мутахассиснинг маълум қилишича, мобиль иловалар фойдаланувчининг реклама борасидаги қизиқишлари ҳақидаги маълумотлар билан доимо ўзаро алмашиниб туради. Улар орасидан, масалан, смартфон эгасининг қаерда эканлигини кузатувчи маълумотлар ҳам ўрин олган.

“Масалан, фойдаланувчи Instagram’га кирса, илова у Қизил майдонда эканлигини аниқлай олади ва бу маълумотни бошқа ҳамкор иловага узатади”, — дейди Гриценко.

Бундан ташқари, геолокацияни ўчириб қўйиш смартфон аккумуляторининг узоқроқ ишлашига хизмат қилади. Энг асосийси, GPS кузатуви ўчирилганда фойдаланувчининг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмайди!

Телефонни 100%гача зарядлаш шартми?

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!