Nikeнинг янги кроссовкасини смартфондан туриб бошқариш мумкин

Американинг машҳур Nike компанияси баскетболчилар учун Adapt BB номли кроссовкаларни сотувга чиқарди. Ушбу оёқ кийими Adapt платформасидаги биринчи модель бўлиб, смартфонга ўрнатилган мобиль илова орқали бошқарилиши мумкин.

Ишлаб чиқарувчи олган суратлар

Гап шундаки, спортчи FitAdapt технологияси орқали кроссовка боғичларининг таранглигини смартфондаги мобиль илова ёрдамида ўзгартириш ииконига эга. Шунингдек, смартфондан кроссовоканинг ёритилишини ҳам ўзгартирса бўлади.

Adapt BBни қувватлаш учун симсиз гиламчадан фойдаланилади. Компаниянинг маълум қилишича, янги модель жуда кўплаб синовлардан ўтган бўлиб, бошқарув тугмачаси 40 минг босишга чидайди, оёқ кийими эса 500 км югуришга ёки уч дақиқа давомида 300 литрсув қуйишга бардош беради.

Nike ширкати янги кроссовкани “ҳаводан” янгилаган ҳолда янги янги функцияларни жорий этиш ниятида. Ҳозирда кроссовкага олдиндан буюртма бериш мумкин.  Пойафзал 16 февралдан бошлаб 350 доллар эвазига етказиб берилади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!