Nokia ўйин ўрнатиб бўлмайдиган планшет ишлаб чиқарди

Фин ширкати болаларга мўлжалланган Nokia T20 Education Edition номли планшетини сотиувга чиқарди. 10,4 дюймлик 2K-экран, 8200 мА•соатлик батарея, 4 ГБ оперативн ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилган қурилмадан фақат 80 таълим сайтларига кириш мумкин холос, аммо планшетга ўйин ўрнатиб бўлмайди – ундан фақат таълим олиш мақсадларида фойдаланиш мумкин.

Ота оналар илова орқали планшетдан болаларнинг фойдаланишини масофадан туриб назорат қилишлари, масалан, экранни блоклаб қўйишлари, у ёки бу дастурларни ўчириб ташлашлари мумкин. Планшетни 15 Втлик тезкор зарядлаш станцияси ёрдамида қувватлаш мумкин.

Планшетда махсус ўқиш режими, турли тилларга автоматик таржима қилиш иловалари мавжуд. Қурилма декабрда сотувга чиқади, нархи ҳали маълум эмас.

Манба: Mydrivers

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!