Nokia қайси смартфонлари янгилашини маълум қилди

HMD Global компаниясининг (Nokia брендида смартфонлар чиқариш ҳуқуқига эга ширкат) глобаль маркетинг бўйича менеджери Нил Бродлининг берган маълумотларига қараганда яқин орада фин савдо белгисининг қатор смартфонлари Google операцион тизимининг Android P версиясини олади. Гап бунда биринчи авлод смартфонлари – Nokia 3, 5, 6 ва 8 моделлари ҳақида кетмоқда. Маълумки, уларнинг баъзилари Ўзбекистонда ҳам сотилади.

Nokia 5.1, gsmarena.com сурати

Ўз навбатида, Android One версияси остида ишловчи барча Nokia моделлари икки йил ичида кафолатли равишда Android P версиясига қадар янгиланади.

Олдинроқ биз HMD Global биринчи чорак якунлари бўйича 4 млн. смартфон сотиб, яна дунёдаги етакчи 10 смартфон ишлаб чиқарувчилар рўйхатига киргани ҳақида маълум қилган эдик. Ўтган ҳафта эса ширкат бирданига учта янги смартфонни тақдим этди. Улар айнан МДҲ мамлакатлари бозорини кўзлаб ишлаб чиқарилган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!