Nokia илк 5G-смартфонини тақдим этди (фото+видео)

Бугун Лондонда HMD ширкати томонидан Nokiaнинг биринчи 5G-смартфони тақдим этди. Nokia 8.3 5G номини олган модель 6,81-дюймли FullHD+ дисплейга эга бўлиб, атрофдаги ёруғлик даражасидан келиб чиқиб ёрқинлигини ўзгартириши мумкин.

Дисплейнинг чап бурчагида ZEISS оптикали 24-мегапикселли олд-камера ўрнатилган. Ушбу смартфон биринчилардан бўлиб Qualcomm 5G RF модем радиотизимини олди. Унда 5G-модем антенна билан бирлаштирилган. Бармоқ излари сканери смартфоннинг ён томонига ўрнатилган.

Nokia 8.3 5G Snapdragon 765G процессорида ишлайди. Оператив хотира ҳажми 6 ёки 8 Гб бўлиши мумкин. Доимий хотира ҳажми 64 ёхуд 128 Гб (+microSD-карта).

Телефонга 4500 миллиапмер-соатлик батарея ўрнатилган. Батарея 18Wлик тезкор қувватлаш функциясига эга.

Смартфоннинг асосий камераси тўртталик: 64-мегапикселли асосий датчик, 12-мегапикселли ультракенг камера, чуқурлик ва макро датчиклар. Камера иловаси орқали ZEISSнинг кинематографик эффектларидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, унда  видеороликларни таҳрир қилиш ва етарлича ёруғлик бўлмаган шароитларджа ҳам суратга олиш мумкин.

Nokia 8.3 5G сотувга 2020 йилнинг ёзида 599 евро баҳосида чиқиши (6 ГБ/64 ГБ) кутилмоқда. 8 ГБ/128 ГБ хотирали модель эса 649 еврога баҳоланган.

Манба

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!