Олимлар коронавирус эпидемиясини вакцинасиз ҳам енгиш йўли борлигини маълум қилишди

Таниқли PLoS Medicinе илмий журналида чоп этилган янги тадқиқотда айтилишича, агар одамлар мунтазам равишда қўлларини ювиб, ниқоб тақиб, ижтимоий масофа сақлаганида, коронавирус пандемиясини вакцинасиз (эмлашсиз) енгиш мумкин эди. Бу ҳақда расмий Koronavirus Info канали хабар берди.

Мамлакатларда карантин чекловлари фуқароларнинг шахсий масъулияти, ҳар бир инсоннинг касаллик хавфини, жиддийлигини ҳис қилиши билан уйғунлашганида эди, вирус тарқалиши пастроқ даражада бўлар эди. Атипик пневмония (SARS-CoV-2) аҳолининг 90% тез-тез қўлини ювган ва масофа сақлаган мамлакатларда юқори даражада эпидемия чақирмаган.

Муаллифлар вирус қандай тарқалиши ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, ўзини изоляциялаш, масофаланиш, қўлни ювиш ва ниқоб тақиш — ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани тўғрисида кенг маълумот бериш зарурлигини таъкидлашмоқда.

«Агар биз барчамиз мамлакат бўйлаб кейинги 4, 6, 8, 12 ҳафта давомида ниқоб тақсак, вирус тарқалиши тўхтайди», — деди доктор Роберт Редфилд.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 30 июль ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар сони 22872  кишига етди!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!