«Омикрон» штаммининг дастлабки 8 белгиси маълум қилинди

«Омикрон» штаммининг дастлабки босқичида пайдо саккизта белгиси маълум бўлди. Эътиборли жиҳати, улар худди шамоллаш ёки грипп аломатларига ўхшайди. Шу боис бу эҳтиёткорликни талаб этади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри The Sun газетасига таяниб хабар бермоқда.

Жанубий Африка Республикаси, Буюк Британия ва АҚШ шифокорларига кўра, ушбу штаммнинг аломатлари организмда уни юқтиргандан кейин иккинчи кунда пайдо бўлади ва тахминан беш кун давом этиши мумкин. Демак, мутахассисларнинг фикрига кўра, томоқ оғриғи, бел оғриғи, бурун оқиши ёки битиши, бош оғриғи, чарчоқ, аксириш, терлаш ва тана оғриғи ушбу штаммга оид илк белгилар ҳисобланади.

Таъкидланишича, мазкур аломатлар «COVID-19»нинг анъанавий белгиларига қараганда камроқ сезилади. Чунки улар шамоллаш ёки грипп симптомларига жуда ўхшайди. Шу боис мутахассислар шундай ҳолатда эътиборсиз бўлмасликни ва ўз вақтида шифокор билан маслаҳатлашиш кераклигини уқтирмоқда.

«Ўзингизни инфекциядан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули бу — вакцина олишдир» дейишмоқда мутахассислар.

АҚШ ва Япония олимларига кўра «Омикрон» бошқа штаммларга қараганда ўпкага камроқ таъсир қилиши боис мазкур мутацияда касалликнинг оғир ўтиши кам кузатилиши мумкин. Тажрибаларда мазкур штамм асосан юқори нафас йўлларини зарарлаши аниқланган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!