OnePlus 200 долларлик смартфон чиқаради

Хитойнинг OnePlus компанияси Nord смартфонлар линейкасини кенгайтириш жараёнида тарихда биринчи марта нархи 200 доллар атрофида бўлган смартфонни чиқаришни режалаштирмоқда. Ушбу ой охиригача тақдим этиладиган икки янги моделлардан бири, OnLeaks маълумотига кўра, Nord N10 5G ва Nord N100 бюджет модели бўлади, Улар навбати билан $400 ва $200 атрофида баҳоланади.

Nord N10 5G модели 6.49-дюймли Full HD+экран (90 Гц), Snapdragon 690 процессори ва 6+128 ГБ хотиралар тўпламини олади. Камералар тўплами 4та сенсорлардан (64+8+2+2 Мп) иборат бўлади.

Арзон Nord N100 модели эса 6.52 дюймлик дисплей (HD+), Snapdragon 460 процессори ҳамда 4+64 ГБ хотира билан жиҳозланади. Камералар учта бўлиб, асосий камера 13-Мплик.

Янги смартфонлар тақдимоти 26 октябрда бўлиб ўтади. Олдинроқ, OnePlus 8 бузиб кириш ўта қийин Android-смартфон деб тан олинган эди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!