OnePlus 8 бузиб кириш ўта қийин Android-смартфон деб тан олинди

Йилнинг энг яхши телефони деб топилган OnePlus 8 смартфони Android Enterprise Recommended сертификатига сазовор бўлди. Бу ҳужжат Google томонидин бозордаги энг ишончли ва хавфсиз бўлган смартфонларга берилади. 2018 йилда тақдим этилган Android Enterprise Recommended корпоратив тармоқларда фойдаланиш мумкин бўлган энг ишончли мобиль қурилмалар рўйхатини шакллантиради. Ҳозирда рўйхатга 182 смартфон киритилган.

Тез орада жорий йилда тақдим этилган OnePlus 8 Pro ва OnePlus Nord моделлари ҳам Android Enterprise Recommended сертификатини олиши кутилмоқда.

Google тавсия этган 182 смартфонлар рўйхати билан қуйида танишиш мумкин! Қайд этиш зарурки, Nokia компаниясининг телефонлари Android Enterprise Recommended сертификатини бошқалардан кўра кўпроқ олган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!