OnePlus 8 Pro йилнинг энг яхши смартфони деб топилди

Европа тасвир ва овоз уюшмаси (EISA) 12 номинацияда 2020-2021 йилнинг энг яхши мобиль қурилмалар номларини эълон қилди. Унга кўра, Huawei P40 Pro йилнинг энг яхши камерофони деб топилди. OnePlus 8 Pro моделига йилнинг энг яхши смартфони унвони насиб этди.

Фото: ixbt.com

EISA мукофоти ҳакамлари Oppo Find X2 Proни йилнинг энг илғон смартфони деб тан олдилар. Samsung Galaxy Z Flip модели йилнинг энг яхши буклама смартфони деган унвонга сазовор бўлди.

Йилнинг янг яхши мультимедия смартфон деб эса Sony Xperia 1 II модели тан олинди. Dali IO-6 ва Bowers & Wilkins PX5 наушниклари йилнинг энг яхши қулоқчинлари бўлишди. Энг яхши ички товушнли наушник деб Sennheiser Momentum True Wireless 2 модели топилди.

Шунингдек, Huawei Watch GT 2 (энг яхши ақлли соат), FiiO M11 Pro (энг яхши мобиль аудиоплеер), LG XBoom Go PL7 (энг яхши кўчма колонка) ва AudioQuest Dragonfly Cobalt (наушниклар учун энг яхши кучартиргич) номларига сазовор бўлишди.

Манба: EISA

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!