OnePlus 8 Proнинг камераси пластик ортидаги нарсаларни ҳам кўрсатишга қодир (видео)

OnePlus ширкатининг 8 Pro флагман смартфони фойдаланувчилари қурилманинг камераси юпқа пластик ортидаги нарсаларни кўрсатишга ҳам қодирлигини пайқаб қолишди, деб ёзади Daryo.uz нашри Reddit платформаси аъзоларига асосланган ҳолда. Маълумки, мазкур янги смартфонга 48-Мп.ли Sony IMX689 датчиги ўрнатилган.

Oculus Questнинг фильтрда кўриниши

Мазкур функциядан фойдаланиш учун смартфоннинг камерасини ёқиб, инфрақизил нурланишни қайд этувчи фотохром фильтрга ўтилса бўлди. Тажриба Apple TV приставкаси ва Oculus Quest VR-шлемида синаб кўрилди.

Apple TV приставкасининг фильтрда кўриниши

Камеранинг пластик буюмлар ичидаги нарсаларни кўрсатиш хусусияти кийимларга нисбатан ишламаслиги керак, аслида. Бироқ AndroidPIT технологик нашри журналистлари қора футболка ичига яширилган қоғозни кўришга муваффақ бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, янги OnePlus 8 Pro (8/128 Гб) АҚШда 899 доллардан бошлаб сотилмоқда. Қурилманинг 12/256 Гб версияси 999 доллар туради. 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!