OnePlus 8T смартфони расман тақдим этилди (видео)

Яқиндагина илк марта 200 долларлик смартфон чиқарган OnePlus компанияси ўзининг янги флагмани – OnePlus 8Tни расман оммага тақдим қилди. Қурилма OnePlus 8га нисбатан кучлироқ, лекин баъзи характеристикаларига кўра OnePlus 8 Pro моделидан заифроқдир.

 

Дизайн ва дисплей

Смартфонга 6,55-дюймовли Full HD+ (1080×2400) Fluid AMOLED дисплей (HDR10+, 120 Гц) ўрнатилган. Экран 2,5D Gorilla Glass қопламаси билан ҳимояланган. Дисплей ёрқинлиги 1100 нитга тенг. Бундан ташқари, 8T — OnePlusнинг Always On Display режимига эга биринчи телефони бўлди.  16-мегапикселли фронтал камера экранга яширинган, бармоқ излари сканери ҳам экран остида.

 

Қурилма ичида нима гап?

Телефонга Snapdragon 865процессори, OnePlus 8T Plus версиясига эса Snapdragon X55 5G  модеми ўрнатилган. Тезкор хотира миқдори 8 ёки 12 ГБ бўлиши мумкин. Доимий хотира ҳажми — 128 ёки 256 ГБ.

Қурилма аккумулятори қуввати 4500 мАсоатга тенг. Уни 65 Втлик тезкор зарядка ёрдамида қувватлаш мумкин. Тўлиқ зарядлашга 39 минут вақт кетади. OnePlus 8T —Android 11 ОТ бошқарувида ишлайди.

Камералар

Асосий камера f/1,75 диафрагмага ва оптик стабилизацияга эга 48-мегапикселли (Sony IMX586) модулдан, 16 Мп кенгбурчакли модуль (f/2,2), 5-Мп макросуратга олиш модули ва қўшимча 2-Мп монохром датчиклардан ташкил топган.

Нархлар

Европа бозорида OnePlus 8T 20 октябрдан бошлаб €599 (8/128 ГБ) и €699 (12/256 ГБ)дан сотувга чиқади. Смартфон Aquamarine Green ва Lunar Silver рангли корпусларда ишланган.

Манба: OnePlus

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!