OnePlus раҳбари янги флагман камерасининг афзаллигини намойиш этди 

23 мартда OnePlus бренди янги OnePlus 9 фланман линейкаси смартфонларини тақдим этишикутилмоқда. Сериядаги янги моделлардан бири такомиллаштирилган ультракенг камерага эга бўлади. Компания раҳбари интернетда ушбу камера оддий фотосенсор орасидаги фарқни кўрсатиб берди.

Маълумки ультракенг камераларнинг муаммоларидан бири – расм чеккаларида турли тасвир бузилишлари юзага келишидир. Аммо OnePlus 9га ўрнатиладиган 50-мегапикселли Sony IMX789 сенсорида бундай хатолик бўлмайди. Буни қукйидаги мисолларда кўриш мумкин. Оддий фотосенсор:

Янги OnePlus 9 ультракенг камерасида:

Янги линейка уч моделдан иборат бўлиши кутилмоқда: OnePlus 9, Pro-версия ва 9E. Эслатиб ўтамиз, OnePlus 9 моделининг камераси Швециянинг машҳур Hasselband ширкати билан биргаликда ишлаб чиқилган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!