OnePlus супертезкор зарядлаш қурилмасини тақдим этди

OnePlus стартапи ўзининг янги OnePlus 8T смартфони билан биргаликда тупертезкор қувватлаш имконини берувчи зарядлаш ускунасини ҳам тақдим этади. Твиттердаги манбаларнинг ёзишича, унинг ёрдамида телефонни 15 дақиқада 58%гача, 35 дақиқада эса нолдан 100%гача қувватлаш мумкин бўлади.

Янги қувватлаш ускунаси USB-C Power Delivery (45 Вт) стандартини, шунингдек, 20 ва 30 Втлик Warp Charge стандартларини қўллаб-қувватлайди.

OnePlus 8T

OnePlus 8T смартфони 14 октябрда тақдим этилиши кутилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!