OnePlus’нинг янги флагмани сотувлари бошланди

Хитойда OnePlus 10 Pro флагман смартфонининг сотувлари бошланди. Хусусан, смартфоннинг 8 ГБ оператив ва 128 ГБ флеш-хотира билан таъминланган версияси 737 доллардан, 8/256 ГБ версияси эса 785 долларга баҳоланди. Хотира жаҳми 12/256 ГБ бўлган топ-версияни эса 831 долларга сотиб олиш мумкин.

OnePlus 10 Pro модели 6,78-дюймли Fluid AMOLED 120 Гцли экран, Snapdragon 8 Gen 1 процессори, оптик стабилизацияли иккинчи авлод Hasselblad камералар тўплами (48, 50 ва 8 Мп), 5000 мА•соатли батарея билан жиҳозланган. Уни 80-ваттли симли ва 50-ваттли симсиз зарядлаш тизимлари орқали қувватлаш мумкин.

Симли зарядка қурилмани нолдан 100%гача атига 32 минутда қувватлай олади. Телефон Android 12 операцион тизими ва ColorOS 12.1 бошқаруви остида ишлайди. Шунингдек, стереодинамиклар ва кучли вибромотор ҳам мавжуд. 200,5 граммлик смартфоннинг қалинлиги 8,55 мм. Смартфон 5G-тармоқларида ҳам ишлай олади.

OnePlus 10 Proга қўшимча сифатида Sandstone Cover ва Fiber Case фирма чехоллари ҳам таклиф этилмоқда.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!