Операторлар Сўх туманида 5 та мобил алоқа база станциялари ўрнатишди

Фарғона вилоятининг Сўх туманида 62 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 536 портли замонавий қурилмалар, 5 та мобил алоқа база станциялари ўрнатилмоқда. Бунга доир топшириқ тегишли вазирликларга 2020 йил 3 июн куни республика бош вазири бошчилигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида берилган, деб хабар қилади “Янги Ўзбекистон” нашри.

Сурат: https://yuz.uz

5 та мобил алоқа база станциялари “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл”филиали — 2 та антенна мачта қурилмалари билан, “Cоском” МЧЖ – 1 та, “УМС”МЧЖ – 2 та зарур транспорт ва махсус материаллар туманга етказилди. Ҳозирда Ғазнов – Тул йўналишида 13 та (33 %) темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 16 км оптик толали алоқа кабеллари қуриш ва монтаж қилиш учун жойларга етказилди.

Сўх туманига етказилган 5 та мобил алоқа база станциялари ўрнатилди. Жумладан, Ленбург МФЙ ҳудудидаги мавжуд антенна мачта қурилмасига 2 та (1 та “УМС”МЧЖ ва 1 та “Cосcом” МЧЖ) юқори тезликдаги интернет технологияси асосидаги база станциялар ўрнатилди ва ишга туширилди.

Чашма МФЙ ҳудудида “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиалининг 1 та антенна мачта ва 2 та (1 та ГСМ ва 1 та CДМА) юқори тезликдаги интернет технологияси асосидаги база станцияларини монтаж қилиш ишлари якунланиб, созлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиалининг Қалача, Малбут, Ленбург ва Тул МФЙлар ҳудудларидаги мавжуд база станцияларигача ташкил этилган транспорт тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти 2 баробарга кенгайтирилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун 50 нафардан ортиқ мутахассис ва ходимлар жалб қилинган. Ҳозирда ишлар қизғин давом этмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!