Oppo ширкати смарт-соатлар бозорига чиқди

Хитойнинг Oppo ширкати смартфонларга қўшимча равишда ақлли соатлар ҳам ишлаб чиқара бошлади. Oppo Watch деб номланган илк смарт-соат ёрдамида қадамларни санаб бориш, спорт машғулотларини назорат қилиш, юрак урушини санаш, ҳатто юрак электрокардиограммасини олиш ҳам мумкин.

Қурилма биркристалли Snapdragon Wear 2500 тизими асосида Apollo 3 чипи билан биргаликда ишлайди. Унинг тезкор хотираси ҳажми 1 ГБ, доимий хотира миқдори 8 ГБ. Соат eSIM ва NFCни қўллаб-қувватлайди.

Ишлаб чиқарувчининг маълумотларига кўра, қурилма бир қувватлашда барча фунцияларидан фойдаланганда 40 соат давомида ишлай олади. Энергияни тежаш режимида эса 21 кун ишлайди.

Европада Oppo Watchнинг нархлари 250 евродан бошаланади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!