Oppoнинг янги флагманлари iPhone 11 Pro нархида баҳоланди

6-март куни дунёдаги энг йирик бешта смартфон ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган хитойнинг Oppo ширкати Find Х2 ва Find Х2 Pro топ-моделларини оммага тақдим этди.
Янги смартфонлар 6,6 дюймли дисплейга эга бўлиб, экран ёрқинлиги 3168х1440 пиксел, янгиланиш частотаси 120 Герцга тенг. Экран рамкаларининг қалинлиги атиги 2,2 мм. Дисплей Corning Gorilla Glass 6 ҳимоя ойнаси билан қопланган, 32 мегапикселли олд камера тирқиши дисплейнинг юқори чап қисмида жойлашган.

Oppo Find Х2 Pro

Телефонлар Андроид 10 операцион тизими бошқарувида ишлайди. Ҳисоб-китоблар учун 2,84 гигагерцли Qualcomm Snapdragon 865 саккиз ядроли процессори ва Adreno 650 график тезлатгичи жуфтликда жавоб беради. Смартфоннинг оператив хотираси 12 Гб, ўзгармас флеш-хотира сиғими – 256 Гбга тенг. Шунингдек, Oppo Find Х2 Pro моделида 5G-тармоқларида ҳам ишлай олади.

Oppo Find Х2 Pro

Асосий камерада учта тасвир сенсори мавжуд бўлиб, уларнинг асосийси 48 мегапикселли сиғимга эга. Объектив диафрагмаси ф/1.7га тенг. Камера оптик тасвирни барқарорлаштириш тизимига эга.

Oppo Find Х2 Pro

Бундан ташқари, телефонга 12-Мегапикселлик ультра кенг бурчакли камера ўрнатилган (Oppo Find Х2 Pro моделида ушбу модуль сиғими 48 мегапикселга тенг). Шунингдек, учинчи 13-Мп телефик-камера 10-марталик гибрид ва 60-марталик рақамли зумга эга. Find X2Proнинг камерасида олинган суратларни қуйида кўриш мумкин.
Oppo Find X2нинг нархи 1000 еврога тенг қилиб белгиланди. Унда техник кучлироқ бўлган Oppo Find Х2 Pro эса 1200 евродан сотувга чиқиши кутилмоқда. Солиштириш учун, бу пулга тошкентда iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max смартфонларини сотиб олиш мумкин!

Ўнгда — Oppo Find Х2

Янги iPhone сотиб олиш учун қанча ишлаш керак?

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!