Payme’нинг даромади деярли икки бараварга ошди  

Payme мобиль иловасининг 2020 йилдаги даромади 94,7% ўсиб, $5 млндан ошди. Бундан $2,5 млн атрофидаси соф фойдидир. Бу ҳақида “Капитал” интернет нашри TBC Bank ҳисоботига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Унга кўра, ўтган йилда иловадан фойдаланувчилар сони 63,3% кўпайиб, 2,9 млн киишига етган. Транзакциялар сони эса 74,5% ошиб, 66,4 млнга етган. Пул ҳисобида эса $779,5 млнни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Payme мобиль иловасининг 51% Грузиянинг TBC Bank банкига $5,5 млн эвазига сотилган эди.

NASAнинг Perseverance марсоходи Марс сайёраси юзасига қўнди

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!