Xiaomiга тегишли суббренд POCO X3 Pro номли янги унча қиммат бўлмаган смартфонни тақдим этди Бу телефон ўтган йилги POCO X3 NFCнинг яхшиланган версияси бўлиб, ташқи жиҳатдан ундан фарқ қилмайди.
Техник характеристикалар
POCO X3 Pro моделига Snapdragon 860 флагман 4G-процессори, 6.67 дюймлик 120 Гцлик IPS-экран, 6/8 ГБ тезкор хотира (LPDDR4X), 128/256 ГБ доимий флеш-хотира (UFS 3.1) ўрнатилди.
Камералар модуллари 48 МП + 8 МП + 2 МП + 2 МПлик датчиклардан ташкил топган. Асосий камера Sony IMX582 (f/1.79) датчигидан иборат.
Қурилма 5160 мАсоатлик батареядан қувватланади. Уни 33 Втлик тезкор зарядка ёрдамида қувватлаш мумкин. Смартфонни совутишга LiquidCool Technology 1.0 Plus тизими жавоб беради. Корпус IP54 стандарти бўйича ҳимояланган. Шунингдек, телефонда стереодинамиклар, ён томонга ўрнатилган бармоқ сканери, наушниклар учун разъём, NFC, ИК-датчик ва икки SIM-карта учун слот ҳам мавжуд.
Нархлар
POCO X3 Pro сотувлари 24 мартдан бошланади:
- POCO X3 Pro 6/128 ГБ — 249 евро
- POCO X3 Pro 8/256 ГБ — 299 евро
Манба: Twitter
PS. Бошланишда телефонлар арзонроқ сотилиши кутилмоқда
