Рақиблар бир фикрга келдими?

Мобиль қурилмалар бозоридаги ашаддий рақиблар бўлган Apple ва Samsung ширкатлари 2021 йилдан бошлаб ўзлари ишлаб чиқарган смартфонлар комплектларига стандарт зарядлаш воситаларини қўшмасликлари мумкин. SamMobile нашри маълумотларига кўра корейс компанияси Galaxy S сериясининг янги телефонларидан бошлаб шу амалиётни қўллайди. Бундан олдинроқ, Apple ҳам янги айфонларга қувватлаш қурилмасини қўшмаслиги ҳақида маълумотлар чиққан эди.

Қувватлаш қурилмасини фойдаланувчи алоҳида сотиб олиши мумкин бўлади. Ёки, бунинг ўрнига, олдинги смартфонидан қолган зарядкани ишлатиши ҳам мумкин.

Шарҳловчиларнинг фикрига кўра, бу ишлаб чиқарувчилар, жумладан, Appleга янги iPhone‘лар нархини оширмасликка имкон беради.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!